Huawei 1
Миллий университетда талаба салом бермагани учун жазоланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарига салом бермагани учун узр сўрашга мажбурланди. Ҳолат юзасидан университет расмий муносабат билдирди.

“Талабаларнинг устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, салом бериши ёки бермаслиги уларнинг шахсий маданиятига тааллуқли масала ҳисобланади”, дейилади унда.

Бироқ талабанинг узр сўраб, тушунтириш хати ёзишга мажбурлангани юзасидан изоҳ берилмаган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 100900 | Инструменты