Huawei 2
Наманганда 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракат қилган 68 ёшли эркак қамоққа оли

Наманган вилояти, Янги Наманган туманида яшовчи, 7 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди.

Аввалроқ, гумондор И.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, бу 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишни назарда тутар эди.

Бироқ, дастлабки тергов натижасида И.Б. қилмиши Жиноят Кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан қайта малакаланган. 1 май куни эркак процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган.

Энди эркакка 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид қилмоқда.

Жиноят иши юзасидан Янги Наманган туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62821 | Инструменты