Huawei 1
Нью-Йоркдаги 11 сентябрь воқеаларига бағишланган "101-рейс" фильми Ўзбекистондаги илк “фильм-катастрофа” деб баҳоланмоқда

"Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида "101-рейс" номли бадиий фильмни суратга олиш ишлари тугалланди.

Режиссёр Акром Шоҳназаров томонидан Нью-Йоркдаги 11 сентябрь воқеаларига уйғун мавзуда суратга олинган бу асар Ўзбекистонда суратга олинган илк “фильм-катастрофа” деб баҳоланмоқда.

Фильм-катастрофа экстремал ҳодиса фонида юз берадиган воқеа акс этган фильм ҳисобланади.

Киноасар сценарийсини Шоҳсанам Суфиева ҳамда Акром Шахназаровлар ёзишган. Картина “Ravshan Norbayev pictures” киностудияси томонидан суратга олинди.

Фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони, жасур учувчи Зархўжа Саидазимовнинг 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган теракт сабабли юзага келган ҳалокатли вазиятдаги жасорати ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм ижодкорлари берган маълумотга кўра, 2001 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудуди бир муддат ëпиб қўйилди. Ўшанда 180 нафар йўловчини ташиëтган "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг "Boing-767" учоғи 101-рейс экипажи муаммога йўлиққан. Картина ана шу муаммо ва унга ечим топган ўзбек учувчисининг жасорати ҳақида.

Ўзбекистон қахрамони Зархўжа Саидазимовнинг жасоратли образини таниқли актёр Ҳошим Арслонов ижро қилган.

Фильм 2020 йилда томошабинларга тақдим этилиши кутилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 120214 | Инструменты