Huawei 1
Россиялик журналист ва унинг икки ҳамроҳи Тошкентдаги меҳмонхонада сирли тарзда вафот этди

Ўзбекистонга таътилни ўтказиш учун келган журналист Инесса Паперная ва унинг икки ҳамроҳи меҳмонхонадан жонсиз ҳолда топилган.

Фожиа 20 октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Меҳмонхонага Инесса номига жўнатма келади. Ходимлар Паперная ва унинг ҳамроҳи билан боғлана олишмайди. Хона эшиги бузиб кирилганда, уларни жонсиз ҳолда топишади.

Тахминлардан бирига кўра, улра меҳмонхона ҳовузини тозалашдан кейин юзага келган ботқоқ газидан бўғилиб қолишган. Газ вентиляция тизими орқали хонага кўтарилган. Бошқа меҳмонларнинг аҳволи ҳозирча номаълум.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жабрланувчилар ўлимининг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 111517 | Инструменты