Huawei 1
Шавкат Мирзиёев иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовга иқтисодиёт ва молия вазирига маслаҳатчи бўлишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф доирасида 19 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошлар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди. Учрашувда давлат раҳбари иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовга Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси бўлишга таклиф қилди.

Беҳзод Ҳошимов президентга ўзининг қатор таклифларини билдирди. Жумладан:

"Биринчиси, биз буни "ҳуқуқий муҳит" деб атаймиз адабиётда. Бу дегани "ўйин қоидалари", яъни, адолатли, шаффоф, ҳаммага тенг бўлган давлат, жамият ва тадбиркорлар орасидаги муносабатлар.

Иккинчиси, савдо занжирларига қўшилиш. Демак савдо қилишимиз керак.Мен сиз бошида "Жаҳон савдо ташкилоти билан учрашяпмиз", деганингизда жуда хурсанд бўлдим.

Учинчиси, молия ва капитал бозорлар.

Тўртинчиси, инфратузилма, яъни, сув, свет, газ каби нарсалар ва буларда бозор тамойилларига ўтишимиз.

Бешинчиси, илм ва тадқиқотга инвестиция киритиш. Шу 5 та тамойилларда ёрдам беришга тайёрман", — дейди Беҳзод Ҳошимов.

Президент ундан айтилган 5 та фикрдан нечтаси Ўзбекистонда борлиги тўғрисида сўради. Беҳзод Ҳошимов ҳар бир пункт бўйича прогресс мавжудлигини айтди.

"Мен сенга молия вазирига маслаҳатчи бўлишни таклиф қиламан", — деди Шавкат Мирзиёев.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91608 | Инструменты