Huawei 1
Тошкентда автобус маст фуқарони уриб юборди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати "Yutong CNG" русумли автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасиданрасмий маълумот берди.

Қайд этилишгича, 20 ноябр куни соат 17:37 ларда "8-Автобус саройи" филиалига қарашли 82-сонли "Ибн Сино даҳаси 1 – Юнусобод даҳаси 17" йўналишидаги  "Yutong CNG" русумли автобус Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келиб Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст ҳолатдаги фуқаро автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилиши натижасидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида фуқаро тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойига тез тиббий ёрдам чақирилган ва фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 11318 | Инструменты