Huawei 1
Тошкентда бир ёшли қизча дарахт босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, Тошкентда 1 ёшли қиз устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.  Уни энагаси болалар аравачасида олиб кетаётганда дарахт босиб қолган. Чилонзор туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилётган эди.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) жиноят иши қўзғатилди.

Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga