2024 йил 4-5 март кунлари иккинчи Ўзбекистон-Буюк Британия таълим форуми бўлиб ўтади.
Форум Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамда Лондондаги Вестминстер университети қўшма ташаббуси бўлиб, унда Ўзбекистон ва Буюк Британия олий таълим тизими учун устувор йўналишлар, ушбу йўналишлардаги вазифаларга самарали эришиш йўллари, хусусан трансмиллий таълим орқали эришиши кўзда тутилган масалалари муҳокама қилинади.
Тадбир давомида олий таълим стратегияси, илғор амалиётлар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама марказида бўлади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 71711 | Инструменты