Uzreport World
UZREPORT TV  махсус репортажи: 2200 йиллик тарихга эга ёдгорлик кўз ўнгимизда бузилиб, йўқ бўлиб кетиш арафасида

Пойтахтимизнинг меъморий қиёфасида замонавий кўриниш ва ўтмишнинг акс садолари уйғун равишда мужассамланган. Қадимий замонлардан бошлаб, қулай географик жойлашуви ва қулай иқлими туфайли Тошкент шаҳри  Буюк Ипак йўлининг асосий масканларидан бирига айланган. Бугунги кунда биз ушбу меросни кераклигича асраб-авайлаяпмизми? Масалан, Тошкентдаги “Шоштепа” қадимий тепалигига назар ташлаб  бу саволларга ижобий жавоб бериш мушкул.  2200 йиллик тарихга эга ёдгорлик кўз ўнгимизда бузилиб, йўқ бўлиб кетиш арафасида. Бунга ким жавоб беради? Бу меросни қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин? UZREPORT TV телеканалининг махсус репортажи шу ҳақида.


Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх