Жаҳон этноспорт альянси ва Бутунжаҳон стронгмен федерацияси ташкилотларнинг бошқарувини такомиллаштириш мақсадида кенгаш йиғилишини ўтказдилар.
Йиғилиш давомида икки ташкилот Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, ташкилот аъзоларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига асосан, «UzReport» Ахборот агентлигининг (Ўзбекистон) асосчиси ва бош директори Равшанхон Джураев Жаҳон Этноспорт Кенгаши ва Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси раиси этиб тайинланди.
Шунингдек, Равшанхон Джураев Жаҳон этноспорти ва Бутунжаҳон стронгмен федерацияси бошқарувига қабул қилинди.
Октябрь ойи охирида Тошкентда ЮНЕСКО вакиллари иштирокида янги таркибдаги Кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишда 2020-2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Жаҳон этноспорт жамияти 2012 йил 6 февралда Монреалда (Квебек, Канада) рўйхатга олинган. Кенгашнинг 2018 йил 7 июндаги қарори билан жамият ўз номини "Жаҳон этноспорти"га ўзгартирди. Ташкилотнинг асосий мақсади этник спорт турларини ривожлантириш орқали анъанавий ўйинларни сақлаб қолишдир.
Этноспорт - бу турли хил этник гуруҳларнинг жисмоний фаолияти анъанавий услубларини ўзида мужассам этган замонавий фольклор спорт тури.
Бутунжаҳон стронгмен федерацияси кучли атлетика соҳасидаги машҳур ташкилот ҳисобланади. Мазкур федерацияга Россия, Ҳиндистон, Латвия, Буюк Британия, Марокаш, Бразилия, Греция, Венгрия, Нидерландия каби дунёнинг 30та мамлакати аъзо бўлган.
Бутунжаҳон стронгмен федерацияси дунёнинг етакчи спортчилари иштирок этадиган бир қатор гран-при ва халқаро чемпионатларни ташкиллаштиради.
Alpha version: 0.9.1.19 build 121219 | Инструменты