Huawei 2
Шаҳрам Ғиёсов WBО рейтинги пешқадамига айланди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олган:

Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 8-ўринга жойлашди;

Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 5-ўринни эгаллади;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринни эгаллади;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги сингари 6-ўринни эгаллади;

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб вазн пешқадамига айланди;

Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 9-ўринни эгаллади;

Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62821 | Инструменты