Huawei 1
Чиқиндида ишлайдиган дунёдаги биринчи гиперкар намойиш этилди

Bertone ниҳоят GB110 гиперкарининг прототипини тақдим этди. У пластик чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинган синтетик ёқилғи билан қувватланади. Яъни, қайсидир маънода уни чиқинди билан ишлайдиган машина дейишимиз мумкин.

GB110 аввалроқ кўрсатилган эди, аммо энди тўлиқ эълон қилинди. Автомобиль тахминан 1100 от кучи ва 1100 Нм айланиш моментини ишлаб чиқарадиган 5,2 литрли икки турбо қувватли V10 двигатели билан жиҳозланган. Шу билан бирга, машинанинг оғирлиги атиги 1422 кг.

Компания ҳозирча 100 км/соат тезлашувни кўрсатмаган, бироқ автомобиль 12,9 сонияда 300 км/соат тезликка эришади, максимал тезлик эса 350 км/соат деб айтилган. Ҳаммаси бўлиб, Bertone атиги 33 нусхани чиқаради.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 103011 | Инструменты