Huawei 2
Доғистон раҳбари: Террор хуружлари вақт ва мақсадлар бўйича мувофиқлаштирилган

23 июнь куни Дербент ва Махачқалъа шаҳарларида содир этилган терактлар вақт ва мақсадлар бўйича мувофиқлаштирилган. Бу ҳақда Доғистон раҳбари Сергей Меликов Россия ОАВга маълум қилди.

“Буларнинг барчаси мақсад, вазифалар ва энг муҳими, вақт нуқтаи назаридан мувофиқлаштирилди. Кўриниб турибдики, бандитлар тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қилиб, бир вақтнинг ўзида тўртта теракт амалга ошириб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва хавфсизлик кучлари ҳаракатларига тартибсизликлар келтириб, бундан фойдаланиб, жавобгарликдан қочиш ва ҳибсга олишга уринишдан қочишган”, — деди у.

У ҳужумчиларнинг шерикларини аниқлаш бўйича тезкор фаолият давом этиши кераклигини таъкидлади.

Республика раҳбари диний омилдан фойдаланишни “жамиятни ларзага солишга уриниш” деб атади.

23 июнь, якшанба куни Доғистон Республикасининг Дербент ва Махачқалъа шаҳарларида номаълум шахслар иккита православ черкови, иккита синагога ва йўл полицияси постига ҳужум қилди.

Дербентда руҳоний, Махачқалъадаги Муқаддас Успия собори ўққа тутилиши чоғида черков қоровули ҳалок бўлди.

Россия расмийларига кўра, ҳужум қилганлардан беш нафари ўлдирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 15 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими, шунингдек, 4 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62821 | Инструменты