Huawei 1
ЖССТ ёлғизликни бутун дунё бўйлаб соғлиқ учун таҳдид деб атади

Ёлғизлик бутун дунё бўйлаб одамларнинг соғлиғига таҳдид солмоқда ва кунига 15 та сигарет чекиш каби зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ёлғизлик ва ижтимоий изоляция оқибатларини ўрганувчи ижтимоий алоқалар комиссияси ҳамраислари маълум қилди.

"Ёлғизлик чегараси йўқ ва соғлиқ, фаровонлик ва ривожланишнинг барча жабҳаларига таъсир этувчи глобал соғлиқ учун таҳдидга айланмоқда", - дея комиссия ҳамраисларидан бири, африкалик Чидо Мпемба сўзларидан иқтибос келтиради Guardian

Ташкилотга ҳамраислик қилувчи америкалик жарроҳ генерал Вивек Мертининг сўзларига кўра, ёлғизликнинг соғлиқ учун хавфи кунига 15 та сигарет чекишдан кам эмас, семизлик ва жисмоний фаолликнинг етишмаслигидан ҳам каттароқдир. 

Унинг таъкидлашича, ёлғизлик кўпинча ривожланган мамлакатларда муаммо сифатида кўрилади, бироқ ҳозирда дунёнинг барча минтақаларида ҳар тўртинчи кекса киши ижтимоий жиҳатдан изоляция қилинган, деб ёзади The Guardian.

ЖССТ чоршанба куни ижтимоий алоқаларнинг одамлар саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича янги комиссия тузилганини эълон қилди. Унга 11 нафар сиёсатчи ва фаоллар кирган. Комиссиянинг амал қилиш муддати уч йилни ташкил қилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 122121 | Инструменты