Лондон суди “Sony” компаниясига нисбатан “PlayStation” дўконидаги ўйинлар нархини ошириб юборганлиги ҳақидаги жамоавий даъвони кўриб чиқишга рози бўлди, деб ёзади “Reuters” нашри.
Қайд этилишича, фойдаланувчилар компаниядан $7,9 млрд миқдорида товон пули талаб қилмоқда.
2022-йилда Буюк Британиянинг қарийб 9 млн аҳолиси “Sony” компаниясини “PlayStation” дўкони орқали ўйинларни юқори нархларда сотишда айблаб, судга мурожаат қилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоячиси Алекс Нил фойдаланувчилар номидан сўзга чиқди ва $6,23 млрд ва фоизлар талаб қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания рақамли ўйинлар ва қўшимча контентни фақат “PlayStation” дўкони орқали сотишни талаб қилган, бу эса ишлаб чиқувчилар ва ноширлардан 30% комиссия олади.
“Sony” адвокатларининг таъкидлашича, бу иш бошидан охиригача ўйлаб топилган ва уни ёпиш керак. Аммо суд қарорига биноан иш давом этади.
Бироқ, 2022-йилда даъво аризасини топширгандан сўнг “PlayStation"да харид қилган одамлар судда иштирок эта олмайди. Шу сабабли, ишни илгари суришда даъвогарлар етарли бўлмаслиги мумкин.
Alpha version: 0.9.1.19 build 101002 | Инструменты