Huawei 1
Тбилисида янги президент инаугурациясидан кейин намойишлар

Тбилисида 29 декабр, якшанба куни Гуржистоннинг янги президенти Михаил Кавелашвилининг инаугурацияси ва Саломе Зурабишвилининг Орбелиани президентлик саройини тарк этишга розилигидан сўнг янги норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Tblisi life Telegram-каналига кўра, эрталаб Зурабишвилининг мурожаатидан сўнг, намойишчиларнинг бир қисми Орбелиани саройидан Руставели проспектидаги Гуржистон парламенти биносига келган. Айнан ўша ерда Кавелашвилининг инаугурацияси бўлиб ўтди. Парламент хавфсизлик кучлари томонидан қаттиқ қўриқланди. Қўлга олишлар бошланди.

Tblisi life ёзишича, эрталабки митингда намойишчилардан кўра хавфсизлик кучлари кўпроқ бўлган. Акциядаги видеоёзувларга кўра, унда бир неча ўнлаб одамлар қатнашган. Тарқатилиш ва қўлга олишлардан сўнг, уларнинг баъзилари тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Гуржистон телевидениесининг Биринчи канали Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, жами олти киши қўлга олинган. «Бугун парламент биноси олдидаги намойишчилар билан тўқнашув чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир неча фуқароларни маъмурий қўлга олдилар, улар бир неча соатдан кейин қўйиб юборилди», — дейилади ИИВ хабарида.

Бербок Гуржистоннинг ЕИга қабул қилиш жараёнини тўхтатишни таклиф этди

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Европа Иттифоқига Гуржистоннинг ЕИга киришини расман тўхтатиб туриш масаласини муҳокама қилишни таклиф этди. «Гуржистон орзуси» ўзининг Европага қарши курси билан Гуржистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини атайлаб музлатиб қўйди ва шу тариқа уни амалда тўхтатиб қўйди, энди Европа Иттифоқи «Гуржистон орзуси»нинг тобора кучайиб бораётган авторитар сиёсати туфайли Гуржистоннинг қўшилиш жараёнини расмий равишда тўхтатиб қўйишини ҳам муҳокама қилиши керак», дейилади Бербокнинг 26 декабр куни Германия ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотида.

Вазирнинг таъкидлашича, 2023 йил декабрида Гуржистонга ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилиши «ислоҳотлар бўйича аниқ ваъдалар» билан боғлиқ. «Аммо тараққиёт ўрнига биз хавотирли регрессияни кўрмоқдамиз», — дея таъкидлади Анналена Бербок. У Тбилиси сиёсати «мамлакат Европа йўлидан боришда давом этишини» истайдиган кўпчилик гуржилар манфаатларига мос келмаслигини таъкидлади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 10219 | Инструменты