Huawei 1
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кредит рейтинги яна “BB-” даражасида тасдиқланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кредит рейтинги яна “BB-” даражасида тасдиқланди. Бу ҳақда жамиятнинг ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “BB-” даражасида барқарор прогноз билан тасдиқлади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, компаниянинг энергетика соҳасидаги стратегик аҳамияти, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ва газ нархларини либераллаштириш жараёни ушбу рейтингни сақлаб қолишга муҳим асос бўлган.  

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ йилига 3,6 миллиард метр куб газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган “Uzbekistan GTL” заводини тўлиқ ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу режа компаниянинг молиявий барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади.  

Мазкур агентлик жамиятнинг давлат назоратидаги бошқарувини “жуда кучли” деб баҳолаб, унинг мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112303 | Инструменты