2024 йил январь-июнь ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 64 265 та юридик шахс томонидан 19,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Шундан 8,2 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи* ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 96,9 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 935,6 млрд сўмдан ошган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
ҚҚС - 2,3 трн сўм;
акциз солиғи - 2,2 трлн сўм;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 1,1 трлн сўм;
фойда солиғи - 617,8 млрд сўм;
ижтимоий солиқ - 472,2 млрд сўм;
ЖШОДС - 460,9 млрд сўм;
мол-мулк солиғи - 278,3 млрд сўм;
бошқа солиқлар - 740,7 млрд сўм.
Alpha version: 0.9.1.19 build 91701 | Инструменты