Huawei 1
Ярим йилда қурилиш корхоналари 4,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

2024 йил январь-июнь ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 31 456 та юридик шахс томонидан қарийб 4,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 501,5 млрд сўми, яъни 10,9 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 6,8 трлн сўмдан зиёд, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 74,8 млрд сўм.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

ҚҚС - 245,9 млрд сўм;
ЖШОДС - 83,7 млрд сўм;
ижтимоий солиқ - 71,4 млрд сўм;
фойда солиғи - 53,3 млрд сўм;
мол-мулк солиғи - 31,6 млрд сўм;
ер солиғи - 13,2 млрд сўм;
бошқа солиқлар - 2,4 млрд сўм.

Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил инфографикада:

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91701 | Инструменты