Бухоро вилояти Экология бошқармаси Қоракўл ва Пешкў туман инспексияси инспекторлари томонидан чўл ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди.
Олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Қоракўл туманидан 46 нафар фуқаро ва Пешкў туманидан 2 нафар одам овчилик йўлланмасини олмай туриб ов қилаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан 6 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 3 400 000 сўмдан жаримага белгиланди.
Маълумот учун, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ёнида олиб юриши қонун билан белгилаб қўйилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 101809 | Инструменты