Huawei 1
Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди

2024/2025 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Магистратура мутахассисликлари учун давлат ОТМларида жами 17 минг 500 ўрин ажратилди. Давлат гранти учун ажратилган квоталар – 9 365 тани ташкил қилади. Шундан ўзбек тили учун 8 092 та, рус тили учун 1 273 та ўрин ажратилди.

Контракт бўйича жами 8 135 та квота тасдиқланиб, унинг 6 539 таси ўзбек тили ва 1 596 таси рус тили учун тақсимланади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91702 | Инструменты