Cobalt
Жорий йилнинг 27 август куни соат тахминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А-373 автомобил йўлининг 183 километрида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи Ж.Ж. “Shacman” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Наманган вилоятида яшовчи М. Ў. бошқарувидаги “Cobalt” ва 1989 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи Т.С. бошқарувидаги “VOLKSWAGEN CRAFTER” русумли юк автомашиналари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Шундан сўнг ушбу юк автомобили йўл четида ҳаракациз турган “Man” русумли юк автомобилига урилиб тўхтаган.
Ушбу йтҳ натижада 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 21123 | Инструменты