Huawei 1
Ўзбекистон ва Мўғулистон логистика муаммоларини ўрганиш ва транспорт йўлакларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

Бугун, 24 июн куни Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов ва Мўғулистоннинг Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар халқаро таҳлил маркази ижрочи директори Дамдин Од Дулгуун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар логистика муаммоларини ўрганиш, жаҳон бозорларига чиқишни таъминлайдиган транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида келгусидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Музокаралар якунида икки марказ ўртасида транспорт йўлакларини ривожлантириш, зарур материаллар алмашинуви бўйича қўшма тадқиқотлар ва таҳлилий ишларни ўтказишни назарда тутувчи Ҳадли битим имзоланди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62821 | Инструменты