Huawei 1
Ўзбекистонда банк соҳаси вакиллари энг кўп маош олиши маълум бўлди

Ўзбекистонда банк ва бир қатор соҳа вакиллари энг кўп, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари энг кам ўртача ойлик олмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги шарҳида маълумот берилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмни ташкил этди. Энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳри (8,4 миллион сўм) ва Навоий (6,6 миллион сўм) вилоятида қайд этилди. 

Ярим йил давомида мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, 14,4 миллион сўмни ташкил этди. Ахборот ва алоқа соҳаси вакилларига ўртача 12,4 миллион сўм, ташиш ва сақлашга 7,7 миллион сўм, саноат соҳасида 6,2 миллион сўм тўланган.

Таълим (3,5 миллион сўм), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3,3 миллион сўм) соҳалари ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича бошқа соҳалардан қуйи поғоналарда қолмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91701 | Инструменты