Huawei 1
Ўзбекистонликлар асосан қон айланиш тизими касалликларидан вафот этаётгани маълум бўлди

Статистика агентлиги 2024 йил январь-июнь ойларида ўзбекистонликлар ўлимига асосан нима сабаб бўлаётгани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 100 000 нафар  аҳолига жами вафот этган эркаклар сони 238,6 нафарни, аёллар эса 201,6 ни ташкил қилган. Шулардан 58,4 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,4 фоизи – ўсимталардан, 6,6 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,3 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,1 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 15,1 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Шунингдек, энг кўп ўлим улуши Самарқанд (10,9 %) вилоятига тўғри келган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (10,4 %), Тошкент шаҳри (9,7 %), Андижон вилояти (9,3 %) ва Қашқадарё вилояти (9,1 %)  қайд этилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91700 | Инструменты