Давлат солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги “Юридик шахсларни солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги (АВда 2024 йил 1 июлда 3172-3-сон билан рўйхатга олинган) 2024-08-сон қарори қабул қилинди.
ДСҚ қарорининг иловасига кўра, Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шундай қилиб:
-қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:
- йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил якуни билан мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги уч йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади, бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно.
Илгари, истиснолар бўлмаган;
- мазкур Низом талаблари татбиқ этиладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар уч ойдан кечикмай Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади. Илгари ушбу муддат бир ойни ташкил қиларди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 02.07.2024 йилдан кучга кирди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 100612 | Инструменты