Париж-2024 Паралимпиада ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя агентлигида иш бошлайди.
Тез орада Мирзаёрованинг агентликда қандай лавозимда фаолият юритиши ҳам маълум бўлади.
Қайд этиш жоиз, мазкур ташкилотда Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрова ҳам Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакил ҳисобланади.
Маълумот учун, Асила Мирзаёрова 1999 йилда Қарши шаҳрида туғилган. У пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпиада ўйинлари кумуш медали соҳиби ва икки карра Жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 102218 | Инструменты