Huawei 1
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори (ЖССТ) Тедрос Адханом Гебрейесус иқлим ўзгариши оқибатлари хусусида маълумот берди. Унга кўра, 2050 йилга бориб айнан иқлим ўзгариши омиллари сабаб 1,2 миллиардга қадар одам яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлади.

ЖССТ раҳбари таъкидлашича, иқлим бўҳрони бу – саломатлик инқирозидир. Бу муаммо, хусусан, мигрантлар соғлиғига кучли таъсир кўрсатади.

«Шу боис биз БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) ва истиқболдаги анжуманлар декларацияларига мигрантлар саломатлиги масаласи киритилишини талаб қиламиз», – деб ёзган Тедрос Адханом Гебрейесус.

Олимлар иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ҳақида бонг уриб келмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112519 | Инструменты