Huawei 1
Bloomberg: Трамп Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр

АҚШ президенти Доналд Трампнинг жамоаси АҚШнинг Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга эътибор қаратишга тайёрлигини намойиш этди, деб хабар бермоқда Bloomberg юқори мартабали Ғарб дипломатига таяниб.

Журналистларнинг қайд этишича, Трампнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги шубҳаси юмшаган бўлиши мумкин.

Трамп жамоаси билан суҳбатлашган дипломатнинг айтишича, улар Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга тайёр ва қолганлар буни тан олишлари муқаррар. 

“Аммо бу мажбуриятлар эвазига Трамп Европа ҳар қандай потенциал келишувни амалга ошириш юкининг катта қисмини ўз зиммасига олишини кутиши мумкин”, — дейилади нашр хабарида.

Манбага кўра, европаликлар Қўшма Штатлар қўшинларнинг асосий қисмини улардан кутаётганини тушунишади ва Трамп Украинадаги урушни Европа масаласи деб билади.

"АҚШ президентининг жамоаси янги маъмурият Украинани қайта тиклаш билан бевосита шуғулланиш ниятида эмаслигини ҳам аниқ айтди", деди бошқа бир юқори мартабали дипломат ва муҳокамалар ҳали ҳам давом этаётганини таъкидлади", дейилади материалда.

20 январь куни Трамп Россия президенти Владимир Путин “келишув тузмаслик орқали Россияни йўқ қилаётганини” айтди ва агар бундай қилмаса, Россияни “катта муаммоларга дуч келиши” билан таҳдид қилди.

Wall Street Journal газетасининг 22 январь куни хабар беришича, Трамп урушни 100 кун ичида тугатиш учун Россия ва Украина бўйича махсус элчи Кейт Келлоггни тайинлаган.

22 январь, чоршанба куни у ўзининг Truth Social аккаунтида агар босқинчи давлат урушни тўхтатмаса, Россия товарларига нисбатан юқори бож ва санкциялар жорий этишга мажбур бўлишини ёзган.

23 январь куни Трамп Саудия Арабистони ва ОПEК давлатларидан нефть нархини пасайтиришни сўрашини айтди. Бу, унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши урушини "зудлик билан" тугатишга олиб келади.

Мақола муаллифи: И. Фарҳодова

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 43007 | Инструменты