Олимлар заряди умрбод етадиган ва бутунлай хавфсиз ядровий батарея яратишга муваффақ бўлишди. Ушбу инновацион технология радиоуглерод изотопи асосида ишлайди.
Модда яримўтказгич билан ўзаро таъсирга киришиб, электр энергиясини ҳосил қилувчи заррачаларни чиқаради.
Янги батарея хавфсизлиги ва узлуксиз ишлаш муддати билан ажралиб туради. У, айниқса, тиббий асбоб-ускуналар, узоқ муддат ишлаши керак бўлган космик қурилмалар ҳамда тез-тез қувватлаш имкони бўлмаган муҳим тизимларда кенг қўлланилиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, бу кашфиёт энергия соҳасида инқилобий ўзгаришларга йўл очиши мумкин.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40203 | Инструменты