Кеча Англия лига кубогининг ярим финал учрашувлари ўз якунига етди.
Кеча Англия лига кубогининг ярим финал учрашувлари ўз якунига етди. 23 январь куни “Манчестер Сити” жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Кеча эса “Арсенал” ва “Челси” жамоалари ярим финал доирасида ўз муносабатларига ойдинлик киритиб олишди.
Муросасиз кечган учрашув 2:1 ҳисобида Арсен Венгер шогирдларининг фойдасига ҳал бўлди. Жавоб баҳсида Эден Азар тезкор гол билан ҳисобни очиб, жамоасининг финалга чиқиш имкониятларини ошириб юборганди. Аммо кўп ўтмасдан Начо Монреалнинг зарбаси Антонио Рюдигер орқали дарвозага кириб, ҳисоб тенглашди. Иккинчи бўлимда Гранит Чака мезбонларнинг ғалаба голини урди — 2:1.
Шу тариқа, финал босқичида “Арсенал” “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
Англия лигаси кубоги
Ярим финал
Жавоб учрашуви
Арсенал – Челси 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 7 Азар, 1:1 – 12, автогол Рюдигер, 2:1 – 60 Чака.
Арсенал – Оспина, Косьельни, Монреаль, Бельерин, Мустафи, Уилшер, Эль-Ненни, Джака, Озил, Ивоби (Рэмзи, 84), Ляказетт (Колашинац, 84).
Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Дзаппакоста, 72), Азар, Канте, Виллиан (Баркли, 30), Бакайоко, Педро (Батшуайи, 65), Алонсо.
Огоҳлантиришлар: Азар (17), Уилшер (31), Мозес (62), Монреаль (66).
Alpha version: 0.9.1.19 build 51000 | Инструменты