Huawei 1
"Фантастик ўйин бўлди, бу жасорат, матонат намунаси" - Исломбек Исмоилов Саудия Арабистонига қарши учрашув ва чемпионлик ҳақида

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Саудия Арабистонига қарши учрашув ва чемпионлик хусусида фикр билдирди.

"Аввало, Ўзбекистон халқига ғалаба муборак бўлсин. Бу ғалаба замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди. Сўнгги йилларда юртбошимиз спортга, айниқса футболга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун ташаккур айтамиз. Шунингдек, ЎФА раҳбарияти, Халқаро алоқалар ва Терма жамоалар бўлими ҳамда бизнинг жамоамиз учун меҳнати сингган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шу кунга қадар биз учун жуда кўплаб йиғинлар ташкил этилди, халқаро турнирларда иштирок этишимиз учун шароит яратиб берилди.

Ватанимиз доимо қаҳрамонлар, мард инсонлар юрти бўлган. Буни футболчиларимиз яна бир бор майдонда кўрсатиб беришди. Фантастик ўйин бўлди, бу жасорат, матонат намунаси. Йигитларга раҳмат айтаман, улар имконсиз вазифани бажаришди. Ҳиссиётларимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Олдимизда янада муҳим турнир бизни кутмоқда. Жаҳон чемионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламиз", деди у.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51000 | Инструменты