ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойдаги ўрнида — 85-поғонада қолди.
Эроннинг 6 поғона пастлаши натижасида Осиёда Япония терма жамоаси 1-ўринга кўтарилган. Жанубий Корея 3, Австралия эса 4-ўринда. Ўзбекистон Осиёда 11-поғонани эгаллаб турибди.
Умумий рейтингда ҳамон Бельгия 1-ўринни эгаллаб турибди. Франция 2 ҳамда Бразилия 3-поғонада. ФИФАнинг тўлиқ рейтинги билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Alpha version: 0.9.1.19 build 71215 | Инструменты