Huawei 1
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов сайловда овоз берди

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Учтепа тумани, Бешқайрағоч маҳалласидаги 209-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда ўз танловини амалга оширди.  

Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Депутатларнинг 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодларга овоз бериши йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.


Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 102720 | Инструменты