Huawei 1
Қашқадарёда саксовул ўсимлигини ноқонуний чопган фуқаролар жазоланди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Муборак тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида "Истиқлол" МФЙ да яшовчи 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда саксовул ўсимлиги чопиб олингани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 1 млн 650 минг сўмдан, жами 4 млн 950 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 122400 | Инструменты