Huawei 1
4 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган "Tepe Sigeman 2024" турнири чемпиони бўлди

У асосий даврада 4,5 очко тўплади ва Аржун Эригайси ҳамда Петер Свидлер билан бир хил очко жамғарди. Тай-брек баҳсларида эса Нодирбек иккала рақибини ҳам мағлуб эта олди ва чемпионга айланди.

"Миллий боғлар худди эркинлик каби қадрланиши, ҳимоя қилиниши керак" – АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник

"Миллий боғлар ортидаги асосий ғоя шуки, мамлакат халққа тегишлидир", - деди Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник.

Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Киров шаҳрида полиция Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган 21 ёшли йигитни қўлга олди.

Ўзбекистон ва Италия сайёҳлик поездини йўлга қўймоқда

Ўзбекистон ва Италия “The Samarkand express” сайёҳлик поэздини йўлга қўяди.

Ўзбекистонда биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш режалаштирилмоқда

Азиз Абдуҳакимов “China CAMC Engineering” компанияси раиси Ван Бо билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистондаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ўрганиш ва ташкил этиш ҳамда республика раҳбариятига тақдим этиш учун заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Хитойдан эксперт гуруҳини юбориш бўйича келишувларга эришилди.

Тошкентда бир ёшли қизча дарахт босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган.

Ўзбекистонда бир ойда салкам 60 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Тошкент шаҳрида дарс пайтида карта ўйнаб ўтирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилди

Ушбу ҳолат Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-«Б» синф ўқувчилари томонидан тарих фани дарсида содир этилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон сув таъминоти, канализация ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида БМТ ЕИК билан ҳамкорлик қилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистонда ичимлик суви сифати устидан назоратни кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги ҳисоботларини инобатга олган ҳолда, сув сифати бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш учун европалик мутахассисларни жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади

Мактабларга педагогика бўйича машғулотларни ташкил этиш жараёнларида тегишли ҳудуддаги педагогика олий таълим муассасасалари ёрдам беради.

Тошкентда кўчадаги қизга нисбатан одобсиз ҳаракатлар содир этиб, юзига урган шахс 2,5 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани суди нотаниш қизни урган шахсга нисбатан ҳукм чиқарди.

Тошкент вилоятида экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қўлга олинди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда қалбаки 1 650 АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси апрель ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ўзбекистондаги тиббиёт ОТМда қанча ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларида 5 минг нафардан кўпроқ ҳинд йигит-қизлари таълим олаётгани айтилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga