Huawei 1
“Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини Сенат кўриб чиқилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббуси билан республикада атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари ҳажмини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси томонидан ишчи гуруҳ йиғилишида дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Мазкур йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмийлари, ишчи гуруҳ аъзолари, қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, амалиётчи олимлар, экологик жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг хавфлари ҳамда салбий оқибатларига мослашиш ва юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларини жадаллаштириш, шунингдек, БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенцияси доирасида тузилган Париж битимига мувофиқ олинган мажбуриятларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Париж битими доирасида иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2030 йилга келиб 2010 йилдаги даражага нисбатан 35 фоизга қисқартириш мажбуриятини олган.

Муҳокама жараёнида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш ва бунинг натижасида ҳосил бўладиган углерод бирликларини халқаро бозорларда савдосини йўлга қўйишни тартибга солиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш имконини бериши алоҳида таъкидланди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 20513 | Инструменты