Huawei 2
Сўнгги тўрт йилда олийгоҳларни илмий тадқиқот учун тузган шартномалари 3 карра кўпайди

Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Олийгоҳларда илмий фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Сўнгги тўрт йилда олийгоҳларни илмий тадқиқот учун тузган шартномалари 3 карра кўпайди. Улардан даромад 6 карра ошган.

Лекин, айрим олийгоҳлардаги илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш жуда паст. Ихтироларини патентлашда ҳам ҳамма бирдек эмас.

Кооперация ярмаркаларида олийгоҳларнинг аксарияти фақат сотиб олувчи бўлиб иштирок этаётгани, даромадни хорижий лойиҳалар ҳисобига ҳам ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижда олийгоҳлар тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини (спин-оф) очиб, давлат ва ишлаб чиқарувчи маблағларини жалб қилади, тадқиқот ўтказади, инновацион маҳсулот яратиб, тижоратлаштиради.

Улар 5-7 йил ичида университетдан ажралади ва кичик корхонага айланади.

Бизда Фарғона политехника институти 14 та корхона (спин-оф) очиб, 21 миллиард сўм даромад қилган. Бу йил даромадни 40 миллиард сўмга, келаси йили – 100 миллиард сўмга олиб чиқиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблари бор.

Энг муҳими, ушбу корхоналар ишчиларининг 90 фоизи олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари.

Умуман, жами 12 та олийгоҳда бундай 28 та корхона ташкил қилиниб, улар 47 миллиард сўм даромад олган. Лекин, қолган 24 та олийгоҳ ректорида ҳам, ҳокимларда ҳам бу борада бирорта ташаббус йўқлиги қайд этилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62718 | Инструменты