Huawei 1
Тошкентда “Li-9” банкдан кредитга олиниб, бировга сотиб юборилди

Автокредит эвазига харид қилинган автомашинани сотиб юбориш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.В. У.Д. ва А.И. ўзаро тил бириктириб тижорат банки филиалидан А.И.га автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган “Lixiang L9 Max” русумли автотранспорт воситасини гаровга тақдим этмасдан бошқа бир фуқаро А.З.га сотиб юборишиб, банк манфаатларига 587,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 101123 | Инструменты