“UzAuto Motors” «Labo» автомобиллари учун контрактация очилганлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, компания бозорда ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 2-ярми учун автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини оширди.
Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундан олдинги контрактацияда харидорлар томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги 2024 йил учун контрактацияга автомобиллар қўшимча ҳажмини чиқариш имконини берди.
Шу муносабат билан 29 март соат 10:00да «Labo» автомобилларининг 18 000 дона ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
Компаниянинг қайд этишича, автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 110804 | Инструменты