BRICS мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой етакчилари Жанубий Африка раислигида виртуал форматда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. Унинг янги давлатлари – Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ҳам йиғилишга таклиф қилинган
БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари 21-ноябр куни видеоконференсия орқали Ғазо бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Жанубий Африка президенти матбуот хизмати маълум қилди.
“БРИКС мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой етакчилари Жанубий Африка раислигида виртуал форматда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. БРИКСнинг янги давлатлари – Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ҳам йиғилишга таклиф қилинган”, — дейилади Жанубий Африка президенти матбуот хизмати хабарида.
БРИКСга аъзо давлатлар ва таклиф этилган давлатлар вакиллари эртага, 21-ноябр куни Ғазодаги мавжуд гуманитар инқироз юзасидан ўз мамлакатлари номидан баёнотлар беришлари кутилмоқда.
Учрашувда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этади. Тадбир иштирокчилари қўшма баёнот қабул қилишлари режалаштирилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 122116 | Инструменты