Huawei 2
Дунёдаги энг иссиқ ва энг совуқ мамлакатлар маълум қилинди

Ердаги ўртача ҳарорат Целсий бўйича тахминан 16 даражани ташкил қилади, лекин сайёранинг турли қисмларида у анча юқори ёки пастроқ бўлиши мумкин. Trading Economics фарқларни ўрганиб, дунёдаги энг совуқ ва иссиқ мамлакатларни аниқлашга қарор қилди. 

Қайд қилинишича, рейтинг Жаҳон банкининг 2022 йилга мўлжалланган маълумотларига асосланади. 

Шундай қилиб, Гренландия Ердаги энг совуқ мамлакат бўлиб чиқди, у ерда ўртача ҳарорат -18,6°С. Кейинги ўринларда Канада (-4,2°С) ва Россия (-2,9°С). Бу йирик давлатлар иссиқ жойларга ҳам эга, аммо шимолдаги катта ҳудудлар умумий статистикага ҳисса қўшган. 

Қизиғи шундаки, совуқ мамлакатлар рейтингида Қирғизистон ва Тожикистон ҳам юқори ўринларни эгаллаган. Бу уларнинг аксарият ҳудуди тоғли экани билан изоҳланади. 

10 та энг совуқ мамлакат:

- Гренландия (-18,6°С);

- Канада (-4,2°С);

- Россия (-2,9°С);

- Мўғулистон (1,3°С);

- Исландия (2,1°С);

- Норвегия (2,9°С);

- Финландия (3,2°С);

- Швеция (3,8°С);

- Қирғизистон (3,9°С);

- Тожикистон (5,1°С). 

Энг иссиқ мамлакат Ғарбий Африкадаги Буркина-Фасо бўлиб, ўртача ҳарорат Целсий бўйича 29,3 даражага тенг. 

Энг иссиқ 10 та давлат:

- Буркина-Фасо (29,3°С);

- Мали (29,2°С);

- Қатар (29,1°С);

- Сенегал (29°С);

- БАА (28,9°С);

- Мавритания (28,9°С);

- Баҳрайн (28,8°С);

- Аруба (28,8°С);

- Жибути (28,6°С);

- Гамбия (28,5°С). 

Ўзбекистон энг совуқ мамлакатлар рейтингида 62-ўринда, энг иссиқ мамлакатлар рейтингида 144-ўринда қайд этилган - йиллик ўртача ҳарорат Целсий бўйича 14,9 даража.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62718 | Инструменты