Huawei 1
Исроил авиацияси Байрут чеккасига зарбалар берди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари 23 октябрь, чоршанба куни кечқурун Ливан пойтахти Байрутнинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати нишонлари жойлашган жанубий чеккаларига зарбалар берди. Ливан миллий ахборот агентлиги (NNA) Исроилнинг камида 17 та зарбаси ҳақида хабар бериб, уларни можаро бошланганидан бери «энг шафқатсиз» ҳужум деб атади.

NNA маълумотларига кўра, ҳужум хусусан Эл-Лейлаки ҳудудига қаратилган бўлиб, у ерда олтита бино, жумладан турар жой мажмуаси вайрон бўлган. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил ҳаво ҳужумларида бир киши ҳалок бўлган ва яна беш киши, жумладан бир бола яраланган. Ливаннинг, дпа хабарига кўра, «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига яқин Al Mayadeen телеканали Байрут жанубидаги офисларидан бирига ҳужум қилингани тўғрисида хабар берди.

Исроил армияси матбуот котиби Авихаи Адраи 22 октябрь оқшомида «эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб», тўртта харитани эълон қилди.

ЦАҲАЛ Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси ўлдирилганини тасдиқлади

Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Ҳошим Сафиуддин ҳамда «Ҳизбуллоҳ» разведкаси раҳбари Али Ҳусайн Ҳазима ўлдирилганини тасдиқлади. Исроил қуролли кучлари баёноти 22 октябрь куни эълон қилинди.

Зарба тахминан уч ҳафта олдин ЦАҲАЛ томонидан «Ҳизбуллоҳ» нинг Байрутдаги асосий таянчи деб ҳисобланган Даҳия туманида амалга оширилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 102414 | Инструменты