Huawei 1
Павел Дуров: Telegram'нинг жорий йилдаги даромади $1 млрддан ошди

«Telegram» ўзининг уч йиллик монетизация тарихида биринчи марта даромадли бўлди, дея хабар берди мессенжер эгаси Павел Дуров ўзининг каналида.

Дуровнинг маълум қилишича, жорий йилда “Telegram Premium” обуначилари сони 3 баробарга кўпайиб, 12 млндан, реклама даромади ҳам бир неча баробар ошган.

Натижада, “Telegram"нинг 2024 йилдаги умумий даромади $1 млрддан ошди ва биз йилни крипто-активларни ҳисобга олмаганда $500 млндан ортиқ нақд пул захираси билан якунлаяпмиз”, дея маълум қилди Дуров.

Унинг таъкидлашича, мессенжер сўнгги тўрт йил мобайнида «Telegram» тахминан 2 млрд миқдорида қарз олган ва «Telegram» облигациялари учун қулай нархлардан фойдаланиб, жорий йил кузида унинг сезиларли қисми қайтарилган.

Дуров жорий йилда монетизация соҳасидаги янгиликлар сифатида — «Юлдузлар», «Ҳадялар», «Giveaways», «мини-иловалар», “Ҳамкорлик платформаси”, “Telegram Бизнес” ва “Telegram Gateway” ишга туширилганини қайд этди.

Унинг қўшимча қилишича, ижтимоий медиа платформалари мустақил ва фойдаланувчи ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда молиявий барқарорликка эришиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 122322 | Инструменты