8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган муҳим воқеалар дайжести

Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 февралдан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгаради.

Автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилиши инкор этилди

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, жарима чиптасиз юрганлик учун белгиланади.

Тошкентга учиб келаётган самолётда стюардессага тегажоғлик қилган йўловчи 5 суткага қамалди

Шунингдек, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Тунги клубда қизларнинг орқасига шапалоқ билан урган йигит қамалди

Йигит ўз айбига иқрор бўлиб, тунги клуб раҳбариятидан ҳеч қандай моддий рағбатлантирилмаганини маълум қилган.

Алишер Қодиров нима учун электрон сигареталар алкоголь ва табиий тамакидан хавфли эканини тушунтирди

"Миллий тикланиш" партияси раҳбари электрон сигареталарни сотишни тақиқлашга қарши овоз берган ҳамкасбларини кескин танқид қилди.

Регистоннинг муздан ишланган макети Хитойдаги машҳур фестивалда намойиш этилмоқда

Хитойнинг Харбин шаҳридаги “Муз ва қорнинг катта олами” тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали очилди.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми кетма-кет иккинчи ой қисқаришда давом этмоқда

1 январь ҳолатига кўра, регулятор захираларидаги активларнинг умумий қиймати $41,18 млрдни ташкил этди. Бу ундан олдинги ойга нисбатан $297,2 млнга ёки 0,7%га камдир.

Тошкентда эркак ўз аёлининг бошига болға билан уриб, ўлдирди

Суд ҳукм билан судланувчи эркак Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмига асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тошкент вилоятида онаси калтаклаган 4 ёшли қиз вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди.

Июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олина бошланади.

Фарғонада Ўзбекистон Қирғизистон Тожикистон Бош вазирлари учрашди

8 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтада уч мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда

Тизим Узинфосом ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган ДМEД платформаси орқали ишлайди.

Ўзбекистонда тақиқланган диний материаллар рўйхати эълон қилинди

Олий суд 2025 йил 8 январь ҳолатига интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар рўйхатини эълон қилди.

Портлаш хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди

Техник регламент инсон ҳаёти ва саломатлигини, мол-мулки ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда истеъмолчиларни чалғитадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида портлаш хавфи бўлган муҳитда Ўзбекистон ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 60221 | Инструменты