"Ўзгидромет" 4-6 март кунлари республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси -3...-8 даража, кундузи +5...+10 даража, 5 мартда кечаси -2...-7 даража, кундузи +8...+13 даража, 6 мартда кечаси -0...-5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси -3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража, 5 мартда кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража, 6 мартда кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади. Навоий вилояти шимолида 4 мартда кечаси -3...-8 даража, кундузи +5...+10 даража, 5 мартда кечаси -2...-7 даража, кундузи +8...+13 даража, 6 мартда кечаси -0...-5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси -0...-5 даража, кундузи +4...+9 даража, 5 мартда кечаси -0...-5 даража, кундузи +8...+13 даража, 6 мартда кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 4 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-5 мартда -0...-5 даража, 6 мартда -2...+3 даража, кундузи 4 мартда +5...+10 даража, 5-6 мартда +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда. Ҳарорат 4 мартда кечаси -3...+2 даража, кундузи +3...+8 даража, 5 мартда кечаси -0...-5 даража, кундузи +7...+12 даража, 6 мартда кечаси -3...+2 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 мартда кечаси -7...-12 даража, кундузи -0...-5 даража, 5-6 мартда кечаси -3...-8 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 101003 | Инструменты