Наманганда “ЖАК” русумли машина ёниб кетди. Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди. Қайд этилишича, ҳодиса 26 ноябрь куни соат 10:48 да Поп тумани Истиқлол маҳалласи ҳудудида юз берган. Унда хусусий фирмага қарашли “ЖАК” русумли автомобиль бутунлай ёниб кетган.
Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган хабарга асосан соат 10:58 да ёнғин қутқарув экипажи етиб бориб, соат 11:03 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида автомобиль тўлиқ, ҳайдовчи ва автомобилга тегишли бўлган ҳужжатлари ёниб зарарланган. Ёнғинда фуқаролар куйиб тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 112718 | Инструменты