6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган довон йўлида Cobalt русумли автомобилни йирик ҳажмдаги тош босиб қолди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, йўлда ҳаракат вақтинча тўхтатилган.
"Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли Тахтақорача довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди", дейилган хабарда.
Довон қайта очилиши ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 110820 | Инструменты