Huawei 1
Тошкент вилоятида Toyota Nexia ва пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 4 март куни Тошкент вилояти Тошкент туманида Toyota Lexus автомобили бир вақтнинг ўзида Nexia ва унинг ёнида турган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хаабр берди.

Маълум қилинишича, соат таҳминан 12:40 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган M39  Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз автомобиль йўлининг 812-километрида 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Toyota Lexus русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги ҳаракатсиз турган Nexia русумли транспорт воситасини ва ушбу автомобиль ёнида турган пиёда – 1960 йилда туғилган фуқорони уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифоҳонасига ёткизилган.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хаабрда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 31805 | Инструменты