“Brain rot”, яъни “мия оқсаши” ибораси 2024 йилнинг асосий сўзи деб топилди. Бу ҳақида Оксфорд инглизча луғатида келтириб ўтилган.
Маълумотларга кўра, онлайн овоз беришда 37 мингдан ортиқ одам қатнашган. Тил бўйича мутахассислар 2024 йил давомида шаклланган ҳис-туйғулар ва суҳбатларни акс эттирувчи олтита сўздан иборат рўйхат тузган. Икки ҳафталик оммавий овоз бериш ва кенг кўламли муҳокамадан сўнг “Brain rot” 2024 йилнинг асосий сўзи деб эълон қилинган.
Оксфорд луғати белгилаган атама инсон ақлий ёки интеллектуал ҳолатининг, биринчи навбатда аҳамиятсиз деб ҳисобланган ёки ҳеч қандай куч талаб қилмайдиган материалларни (ҳозирги кунда, айниқса, савияси паст онлайн контент) ҳаддан ташқари истеъмол қилиш оқибатида ёмонлашувини англатади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 120221 | Инструменты